Юртимизда Мусҳафи шариф чоп этилмоқда (видео)

18:57 13.01.2018 4055

Аввал хабар берганимиздек, 3 январь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган “Ҳилол” нашриёти босмахонасида Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошланган эди.

Azon.uz ходимлари 10 январь куни “Ҳилол” нашриёти босмахонасида бўлиб, Мусҳафи шарифни чоп этиш жараёнини бевосита кузатган ҳолда нашриёт ҳамда Islom.uz портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ билан суҳбат уюштирдилар.

Мазкур суҳбатни томоша қилиб ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Кўрсатув давомида Қуръони каримни чоп этишга рухсат олиш жараёни, унинг неча нусхада босилиши ҳамда республикамиз бўйлаб тарқатилиши қандай кечиши ҳақида маълумот берилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!