Юз йил аввал барча мусулмонлар устидан тузилган режа

08:00 23.01.2019 7076

Машҳур ориенталист, франциялик олим, профессор Bernard Carra de Vaux (1867-1953), “La Republic française“ газетасига йўллаган жавобида Ғарб мустамлакачи ҳукмрон кучларининг мусулмон ўлкалари устидан назоратни сақлаб қолиш учун амалга ошириши керак бўлган баъзи “тавсия”ларни беради.

1911 йилда берилган ушбу тавсияларни ўқиб чиқиб, мусулмонларнинг бугунги ҳаёти билан солиштиринг ва Ғарб бу тавсияларни қанчалик ўзлаштиргани ҳақида ўзингиз баҳо беринг:

Мустамлакачилик вақтни талаб қиладиган тижорат бўлиб ундаги ҳар қандай нотўғри ҳаракат ҳалокатли бўлиши мумкин. Насронийлик дунёси учун бутун Ислом дунёси билан алоқаларидаги ижобий кўринишни мен қуйидаги шаклда кўрсатган бўлардим:

Мен Ислом оламини фирқаларга бўлиб ташлашимиз, унинг маънавий яхлитлигига зарба беришимиз, бунда уларнинг азалдан сиёсий ва миллий хилма-хил эканлигидан унумли фойдаланишимиз керак дейман. Биттаси суданлик, бошқаси хитойлик, яна бири форс ёки малай ва бошқа-бошқа ирқларга хос Исломнинг ўзаро фарқли жиҳатлари бўлиши аниқ. Биз турли мусулмон ирқлар орасида ўзаро фарқли жиҳатлар мавжудлигига шундай урғу беришимиз керакки, бу уларда миллатчилик кайфиятини қўзғаши ва диний биродарлик тушунчаларини сўндириши керак.

Келинг сиёсий вазиятлардан унумли фойдаланамиз. Бугунги кунда Британия томонидан бошқарилаётган Миср, мисол учун, Франция ҳукмронлигидаги қўшниси Судандан ёки мустақил Арабистондан маънавий жиҳатдан юзтубан фарқли бўлиши керак. Келинглар Мисрни Африка мусулмонлари ва Осий мусулмонлари ўртасидаги тўсиқ холига айлантирамиз. Бошқача қилиб айтганда, Исломни қисмларга ажратамиз.

Кўпгина бидъат амаллар этник хусусиятларга эга бўлиб, улар маълум ҳудудларга мослашиши осонроқдир. Баҳоийлик, либерал қарашларга эга ўзига хос дин сифатида, Форс ўлкасида тарғиб қилиниши, керак бўлса, қўшни Африка ҳудудларига ҳам таништирилиши керак.

Турли фикрлар устида бирлашган мусулмон биродарлар ҳам, баъзилари либерализмга бошқаси фанатизмга мойил бўлсалар, уларни бир-бирларига қарши қўйиб, баъзи ҳолларда бунисини, бошқа пайт унисини қўллаб турайлик. Бундай сиёсат баъзи маҳаллий миқёсда кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, аммо, кенг миқёсда, табиатан Исломни заифлаштириш, уни ҳолдан тойдириш, карахт ҳолга келтириш ва буюк уйғонишдан абадий мосуво қилишга хизмат қилади.

Baron CARRA DE VAUX

Бундан юз йил аввал сиз ва биз, умуман барча мусулмонлар устидан тузилган ушбу режа ҳақида ўйлаб кўринг ва бугунги мусулмонларнинг аҳволига қаранг. Сиз ва биз ўзаро талашиб-тортишишларимиз, турлича дунёқарашларга эга эканлигимиз, миллий қадриятларимиздаги тафовутлар, миллийлашган исломимиз қачонлардир ота-боболаримиз чойхоналарда чилим чекиб, дунё лаззатлари ҳақида маза қилиб суҳбат қуриб ўтирганларида, қайсидир давраларда қизғин муҳокамалар қилинган ва режалаштирилган. Хатони такрорламаслик керак.

Қайси миллат ўзининг келажаги ҳақида қайғурмас экан, унинг келажаги ҳақида бошқалар “қайғуради”.

 

Саид Комил ХОЛХЎЖАЕВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!