Таҳлил

Юзи нурли ходим

1246

Бугун уйимга бир танишимни рўйхатга қўйиш учун Мирзо Улугбек тумани 5-сонли шаҳар ИИБ бўлимига бордим, ИИБ бўлими янги қурилган бинода жойлашган бўлиб, жуда ҳам кўркам ва озода экан. У ерга борган вақтимда соат тахминан 12дан бир оз ўтган эди. Бизга керакли ходимнинг эшиги олдида иккита одам навбат кутиб турган экан. Бу вақтда эшик очилиб у ердан икки нафар аёл чиқди, шунда ичкаридаги ходим бизларга жуда хушмуомалалик билан бир оз кутиб туришимизни, ҳаммани иложи борича тезроқ қабул қилишини, айтди.

Тўғриси бундай муомалани кутмагандим. Орадан тахминан ўн дақиқалар ўтгандан кейин бизни навбатимиз келди, ичкарига кираётган вақтимизда бир аёл ҳам бир нарса сўраш учун биз билан бирга кирди, ИИБ ходими хизмат формасида эмас, балки худди дипломатлардек оқ куйлак, тўқ қора рангли шим кийиб, галстук таққан, жуда хушфеъл,ширин сўз эди, лол қолдим. Биз билан бирга кирган аёл ўз саволини бергандан кейин ходим унга масаласини қандай ҳал қилинишини батафсил тушунтириб, туман ИИБ паспорт бўлимига бориб бир ходимга учрашишни, агар бирон бир муаммо бўлса ўша ходим унга телефон қилиб юборишини,уқтириб аёлнинг иши рисоладагидек бўлажагина ваъда берди. Бу вақтда соат тахминан 12:30 лар бўлиб қолган эди.

Мен, жума намозига боришим кераклиги ҳақида айтганимда, у жуда хушнуд бўлиб, «Аллоҳ ибодатингизни қабул қилсин” дея, узоқ куттирмасдан барча ҳужжатларни кўриб чиқди, паспорт маълумотларимни киритиб, ариза ёздириб имзолатди. Мен барча ҳужжатларга куз югуртирдим, ҳаммаси тўғри эди. Бу вақтда ходим менга ИИБ бўлими олдидаги масжид, янги таъмирдан чиққанлигини, жума намозини шу масжидда ўқишим мумкинлигини, айтди. Сўнг аризани олгач жуда хушмуомалалик билан хайрлашди, бу вақтда соат 12:37 бўлган экан. Мен ишим тез ва осон битганлигидан бошим осмонга етиб, шодон ҳолда жумъа намозига кетдим. Сўнгги пайтларда ИИБ ходимларининг шу каби ижобий ҳолатини ижтимоий тармоқларда кўп ўқиганиб сабабли бу воқеани ҳам сизга улашгим келди,азиз юртдошим. Аллоҳ барчаларимизни ислоҳ қилиб, юзидан нур ёғилгувчи, очиқ чеҳра, ширин сўз ходимларни кўпайтирсин.

Бахтиёр Йўлдош

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега брифинг, матбуот конференцияси эмас?

494 16:00 29.01.2020

Блогерлар Ички ишлар вазирлигидан норози

747 12:03 29.01.2020

Гумондорни уриб ўлдирган ИИБ ходимлари гувоҳларнинг оғзини ёпишга уринган

1637 17:00 28.01.2020

Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди

2167 15:40 27.01.2020

Мусанниф Адҳам: “ИИБга устимдан ёзилган шикоятни “Вақф” фонди ходими берган эди”

2672 14:40 24.01.2020

Пиёнисталик оқибатида пичоқбозлик содир бўлди

371 16:00 23.01.2020
« Орқага