Янгиликлар

Юзлаб уйғурлар Пекин сиёсатини қоралаб, намойишга чиқишди (фотогалерея)

4410

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги Европарламент биноси олдида юзлаб уйғурлар ва турклар Хитойнинг Шарқий Туркистонда олиб бораётган сиёсатига норозилик билдириб намойиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Анадолу».

«Уйғур инсон ҳуқуқлари лойиҳаси» муассасаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу намойишда турк ва озар фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Намойишчилар «Хитой амалга ошираётган этник тозалаш тўхтатилсин», «Уйғурларни қутқаринг!» каби шиорлар билан Хитойнинг Шарқий Туркистондаги сиёсатини танқид қилдилар.

Маълумот учун, «Уйғур инсон ҳуқуқлари лойиҳаси» 2004 йилда «Америка уйғурлари бирлиги» ташкилоти томонидан Хитой ҳукумати зулми остида бўлган уйғурларни ҳимоя қилиш учун ташкил қилинган. Расмий статисик маълумотларга кўра, Хитойда 30 миллион мусулмон бор ва уларнинг 23 миллиони уйғурлардир. Лекин расмий бўлмаган статистикада мамлакат аҳолиснинг 9,5 фоизи, яъни 100 миллиони мусулмон экани айтилади.

Хитой 1949 йилдан буён мусулмон уйғурларнинг ватани бўлган Шарқий Туркистонни қўл  остида сақлаб келади. Хитой ҳукумати у ерга Шинжон, яъни янги чегара деб ном берган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Конгресси Хитойни уйғурлар сабабли санкциялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

877 15:16 28.05.2020

Уйғурларга босим туфайли Хитойга санкциялар қўлланади

1914 20:30 16.05.2020

Хитой ҳукумати “қайта тарбияланган” уйғурларни ишга жойлаяпти

2213 19:30 12.05.2020

Хитой: Уйғур таксичиси ва онаси имомни машинасида ташигани учун 16 йилга қамалди

2483 23:39 21.04.2020

Nike Хитойда уйғурлар мажбурий меҳнатга жалб этилганини текширади

1215 10:00 12.03.2020

Хитой уйғурларни қулликка мажбурламоқда(ми?)

3082 23:00 02.03.2020
« Орқага