Янгиликлар

Захарова масаласи: ТИВ баёнот эмас, изоҳ берди

1330

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда давлат идораларида ишнинг давлат тилида юритилмагани учун жаримага тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасига муносабат билдириб чиқиши, жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур вазиятга негадир расмий баёнот эмас изоҳ берди.

“Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда хорижий давлатлар баъзи расмий шахсларининг мамлакатимизда қонунчилик талабларига мувофиқ, жамоатчилик муҳокамасига киритилган давлат тили масаласи бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан билдирган фикрлари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни қайд этади.

Давлат тилини тартибга солувчи соҳага боғлиқ масалалар давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас.

Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча миллат ва элатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш республика қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бундан ташқари, 1995 йилда қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Шунингдек, қонун ўз она тилини ўрганиш ва ундан фойдаланиш, хусусан таълим олиш, давлат ташкилотларига мурожаат қилиш, ҳуқуқий ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш ҳамда ишбилармонлик муомаласида ҳеч қандай тўсиқларсиз қўллаш имкониятини кафолатлайди.

Кўплаб мактаб ва олий таълим муассасалари, жумладан хорижий университетлар филиаллари, маданият марказларида ўқитиш, даврий нашрларни чоп этиш, теле ва радиодастурлар турли тилларда олиб борилаётгани буни яққол тасдиқлайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бошқа миллатлар ҳолати тўғрисида ташвишларга ҳеч қандай асос йўқ. Гап юқорида зикр қилинган 1995 йилда қабул қилинган қонун ижроси ҳақида кетмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизда давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнида холис бўлишга, олдиндан асоссиз хулоса чиқармасликка ва ҳурмат сақланишига умид қилади”, дейилади ТИВ изоҳида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

1376 23:09 30.05.2020

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

801 22:19 30.05.2020

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

729 16:30 30.05.2020

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

4006 15:21 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

1593 12:14 30.05.2020

Диний идоранинг мадраса очиш ҳақидаги хатга жавобига муносабат

6054 19:00 29.05.2020
« Орқага