Закот. 10-савол: Бировнинг мулкидан унинг закотини чиқариб берса бўладими?

12:00 12.06.2018 328

Савол: Бировнинг мулкидан унинг закотини чиқариб берса бўладими?

Жавоб: Киши бировнинг закотини ўша одамнинг мулкидан адо этса, бу ишини ўша биров маъқуллаб ижозат берса, агар мол ҳали фақирнинг қўлида мавжуд бўлса, бу закот жоиз бўлади. Аммо фақир унинг ижозатидан олдин молни ишлатиб юборган бўлса, закот адо бўлмаган бўлади. (Ал-Фатово Ҳиндийя).

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!