Закот. 15-савол: Молнинг нисобга етган бўлиши қандай шарт?

05:00 14.06.2018 410

Савол: Молнинг нисобга етган бўлиши қандай шарт?

Жавоб: Закот нисоби тиллада 20 динор (85 гр), кумушда 200 дирҳам (595 гр)дир. Бундан кам миқдорда закот вожиб бўлмайди. Масалан, бир киши нисобига йил тўлганда, 200 дирҳамдан 5 дирҳамини фақирга ёки вакилга закот учун берди. Сўнг маблағи ичидан қалбаки дирҳам чиқиб қолди. Нисоб нуқсонли, яъни кам бўлиб қолгани учун берган 5 дирҳами закот ҳисобланмайди. У 5 дирҳамни энди фақирдан қайтариб оламан, деса, бунга унинг ҳаққи бўлмайди. Аммо вакил ҳали закотни ҳақдорга бермаган бўлса, ундан қайтариб олиши мумкин. (Фатово Қозихон ва Ал-Фатово Ҳиндийя).

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!