Закот. 18-савол: Закотни вожиб қилувчи охирги шарт – мулк қарздан холи бўлмоғи экан. Шуни изоҳлаб берсангиз.

20:00 14.06.2018 310

Савол: Закотни вожиб қилувчи охирги шарт – мулк қарздан холи бўлмоғи экан. Шуни изоҳлаб берсангиз.

Жавоб: Бандалар томонидан талаб қилинадиган қарзлар мулкдан закот беришни маън этади. Шунингдек, закотнинг қарзи каби Аллоҳдан қарз бўлган ҳолат ҳам закотни ман қилади. Умуман маҳр ҳам шундай ҳукмга эга. Аммо эр тўлашни хоҳламаётган кечиктирилган маҳр, қарзга айланмаган хотинларнинг нафақаси, қози буюрган маҳрамларнинг нафақачи кабилар закотни маън этмайди. (Ал-Фатово Ҳиндийя).

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!