Илм

Закот беришнинг энг яхши вақти

1468

Закотни Рамазонда берса ажри кўп бўлади. Агар шу ойда ёки олдинроқ закот нисобига йил айланган бўлса. Аммо йил бошқа вақтда тўлган бўлса, закотни ўша вақтда чиқариш керак, ундан кечиктиргани сари гуноҳкор бўлади.

Масалан, Рамазон май ойида келса, кишининг мулки эса декабр ойида нисобга етган бўлса, ўша вақтдан ҳижрий ҳисобда бир йил ўтиб закот бериш фарз бўлади. Демак, бу одам закот чиқаришни Рамазонгача кечиктирса, гуноҳкор бўлади. Аммо нисобига етган молига йил айланиши Рамазондан кейинга тўғри келган киши, закотини вақтлироқ, яъни Рамазондаёқ бериб қўяман, деса, бу иши жоиз, яна савоби ҳам кўпроқ бўлади. Бу масаланинг бир жиҳати.

Иккинчи жиҳати, ҳамма бойлар закотини Рамазонга тўғирлаб чиқаравериши ҳам яхши эмас. Айниқса бу диёрда зилзила, сел каби табиий офатлар юз бериб, ўзини ўнглаш учун закотга муҳтож одамлар кўпайганда. Қолаверса, закот Рамазон каби йилнинг бир томонида тўпланса (яъни закотини ҳамма Рамазонда берса), камбағал ва муҳтожлар йил бўйи қийналиб қолиши мумкин. Мен буни бир ҳолатда яққол кўрганман. Ўн йиллар олдин Рамазон сентябр-октябр ойларига тўғри келганда, шартнома пулини тўлашга имкони йўқ ёки қийналган талабалар қарзларини закотдан тўлаб, анча яхши бўлганди. Рамазон олдинга қараб сурилиши сабаб, икки-уч йилдан бери талабалар шартнома пулини тўлашга анча қийналиб қолишган.

Шунинг учун закотни фарз бўлган вақтида бериш ҳозирги кунимизда энг яхшисидир. Яъни, киши моли нисобга етгач, йил давомида ўша миқдор сақланиб қолса ёки ундан-да кўпайса, шунга йил тўлган куниёқ закотини чиқариш фарз бўлади.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муробаҳа билан боғлиқ баъзи масалалар (3-қисм)

469 22:03 11.09.2019

Эътикоф

307 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

181 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

190 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

216 14:00 27.08.2019

Сув остида намоз ўқишнинг ҳукми

1857 16:10 14.08.2019
« Орқага