Илм

Закот китоби

400

Закот бериш озод, ақлли, балоғатга етган ва мусулмон бўлган киши учун вожибдир. Бунда унинг мулки том нисобга етган ва бир йил айланган бўлиши шарт қилинади. Сабий ва мажнунга закот йўқдир. Қўлидаги молини тўлиқ қамраган қарзи бор кишига ҳам закот йўқдир. Агар моли қарзидан кўп бўлса, ортгани нисобга етса, шундан закот беради.

Турар жой, кийим-кечак, уй жиҳозлари, миниладиган уловлар, хизматчилар ва ишлатиладиган қурол-яроғлардан закот берилмайди.

Бировга қарз берган бўлиб, қарздор йиллар давомида ундан бош тортиб келган бўлса, сўнг қарздорлигини тан олса, ўтган давр учун закот бермайди.

Агар тижорат учун улов сотиб олиб, миниш учун ният қилса, ундан закот бекор бўлади (чунки улов энди тижорат молидан аслий ҳожатга айланди). Бундан кейин яна уни тижорат учун ният қилса, то сотмагунча тижорат молига айланмайди ва сотгандагина унинг қийматидан закот беради.

Агар бир нарса сотиб олиб, уни тижорат учун, дея ният қилса, нияти амалига боғлангани сабабли тижорат учун бўлади. Аммо мерос олиб, уни тижорат учун ният қилса, бундай бўлмайди.

Закотни адо қилиш закот бераман, деган ният бўлгандан кейин ёки бериш вожиб бўлган миқдорни ажратгандан кейин жоиз бўлади.

Киши молининг ҳаммасини садақа қилса ва бунда закотни ният қилмаса, ундан закотнинг фарзи соқит бўлади. Нисобнинг бир қисмини адо қилса ва ўша қисм тайин бўлса, адо этилган қисмдан закот соқит бўлади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

513 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

340 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

328 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

383 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

584 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

333 14:00 24.08.2019
« Орқага