Илм

Заковат билан фитнанинг оғзига урди!

1270

Бағдодлик олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Асадий ҳикоя қилади:

Бир йили ҳаж қилиш насиб бўлди. Ўша йили Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Бағавий* ва Абу Бакр Адамий қори ҳам ҳажга борган эди. Бирга пайғамбаримиз алайҳиссалом шаҳри –Мадинага қайтдик. Масжидда эканмиз, Абул Қосим Бағавий келиб менга деди:

– Абу Бакр, бир кўзи ожиз одам пайғамбаримиз масжидида анави ерда одамларни тўплаб олиб, тўқима, ёлғон ҳадисларни айтиб ётибди. Агар маъқул кўрсангиз, бирга бориб бу мункар ишдан уни қайтарайлик.

– Абул Қосим, - дедим унга. – Бунча тўпланган оломонга гапимизнинг таъсири бўлмайди. Бағдодда эмасмизки, ўрнимиз билиниб, қадримизга етилса. Менимча, бундай қилсак тўғри бўлади.

Шундай деб Абу Бакр Адамий қорига ўгирилдим:

– Аъузуни айтиб тиловатни бошланг.

Қироатни бошлаши билан, нариги ҳалқадаги одамлар биз томонга ўгирилиб кела бошлади. Бир пасда ҳалқада ҳеч ким қолмай, Абу Бакрнинг тиловатини тинглаш учун атрофни ўраб олишди.

Кўзи ожиз киши ўзи ёлғиз қолганини сезгач, етаклаб юрувчисига:

– Қўлимни тут, кетдик. Неъмат шу тариқа заволга учрар экан, – деётганини эшитдим. 

Хатиб Бағдодий, Тарихи Бағдод, 2/526.

=========
* Замонасининг атоқли муҳаддисларидан. Аллома Заҳабий у кишини "ҳофиз, имом, ҳужжат" деб таърифлайди. Саҳобалар ҳақида ёзилган "Муъжамус саҳоба" китоби ва бошқа китоблар муаллифи. Ҳижрий 317 йилда вафот этган.

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Заковат. Башарият тарихи («Ислом тарихи» китоби асосида). 6-қисм

477 19:00 13.05.2020

Заковат. Башарият тарихи («Ислом тарихи» китоби асосида). 5-қисм

552 20:00 05.05.2020

Заковат. Башарият тарихи («Ислом тарихи» китоби асосида). 4-қисм

600 20:00 04.05.2020

Заковат. Башарият тарихи («Ислом тарихи» китоби асосида). 3-қисм

589 20:00 01.05.2020

Заковат. Башарият тарихи («Ислом тарихи» китоби асосида). 2-қисм

579 19:00 21.04.2020

Заковат. Башарият тарихи («Ислом тарихи» китоби асосида). 1-қисм

1057 19:00 20.04.2020
« Орқага