Таҳлил

Замонавий хаворижийлик ҳақида туркийзабон ёшларга насиҳатлар (2-қисм)

1286

Шом аҳлининг маънавий етакчиси деб эътироф этилган Сурия уламолари бирлиги раиси Шайх Усома Рифоий ҳазратларининг замонавий хаворижийлик ҳақида туркийзабон ёшларга насиҳатлари туркуми.

Иккинчи суҳбат.

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оламларнинг Роббига ҳамд бўлсин ва Расулуллоҳга ҳамда аҳлларига салавоту саломлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

Амма баъд.

Эй ёш қардошларим!

Сиз азизлар билан асримизда денгиз мавжлари каби мавжланаётган фитналар ҳақида суҳбатлашамиз. Барча ёшларни бу фитналардан огоҳ этмоғимиз лозим. Бу – замонавий хаворижийлик фитнасидир.

Хаворижийлик фитнаси бугун чиққан эмас. Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча саҳиҳ ҳадисларда бизга бунинг хабарини берганлар. Юртларимизга ҳужум қилган баъзи гуруҳлардан кўрганларимиз ва бугун кўраётганларимизнинг жуда кўпи ҳадисларга бирма-бир уйғун келмоқда.

Қисқача таъриф берадиган бўлсак, бу гуруҳлар мусулмонларни куфрда айбловчи "такфирчи" гуруҳлардир. Аллоҳга ва охират кунига иймони бор, дорул Исломда тинчлик сиёсати билан юритилаётган ҳукуматда яшаётган мусулмонларни, иймонлари бутун ҳолларида кофирга чиқармоқдалар. Кофирга чиқарилган мусулмонларга (ўзларича) муртад ҳукмини бериб, муртад бўлмоқнинг жазоси ўлимдур, деб қатл қилишмоқда. Бу дегани очиқчасига мўмин, мусулмон, солиҳ бўлган ҳар кимни такфир қилишмоқда. Уларни ўлдиришни мубоҳ деб, қонларини ҳалол санашмоқда. Умматга бу асрда зоҳир бўлган мазкур ҳолат буюк бир имтиҳондир.

Саҳобаларга қарши чиққан бу ҳаддан ошган фирқа – хаворижлар фитнасига қарши курашишни асҳоби киромлар Аллоҳнинг амри билан мубоҳ санайдилар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизни амакиларининг ўғли Абдуллоҳ ибн Аббосни хаворижлар билан мунозара қилишга юборадилар. Мунозарада уларга насиҳат қилиб, 5000 (беш минг) кишини тўғри йўлга қайтарадилар. Қолган мингтачаси асҳоби киром ва тобеинлар билан уришиб, бир қанча жангларда мусулмонларнинг қонларини ва жонларини ҳалол санаб, уларни ўлдирдилар.

Саҳобалар бу (хаворижлар) билан курашишдан тўхтамадилар. Биз нега тўхташимиз керак?..

Аллоҳ пайғамбарининг амридан, саҳобалари ва тобеинларининг қилганларидан нима учун қайтамиз?..

Ушбу мавзуни навбатдаги суҳбатда батафсил баён қиламиз, иншааллоҳ.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

 

Равшанбек ИмомАлий ўғли таржимаси

Давоми бор...

Замонавий хаворижийлик ҳақида туркийзабон ёшларга насиҳатлар (1-қисм)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Замонавий хаворижийлик ҳақида туркийзабон ёшларга насиҳатлар (4-қисм)

645 12:45 27.08.2019

Замонавий хаворижийлик ҳақида туркийзабон ёшларга насиҳатлар (3-қисм)

1052 07:00 24.08.2019
« Орқага