Ислом

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (иккинчи мақола)

249

Жамол Махмуд Солиҳ Хамдон

Жамол Махмуд Солиҳ Хамдон 1928 йил Мисрнинг Қалюбия вилоятидаги “Ной” қишлоғида таваллуд топган. Отаси “Ал-Азҳар” университетида араб тили ўқитувчиси бўлиб ишларди. Етти нафар ўғлига ҳам Қуръон ёдлатиб, араб тилини пухта ўргатди. Жамол Хамдон шу илмли хонадон муҳитида улғайди.

1944 йилда Жамол Хамдон коллежни тамомлаб, “Ал-Азҳар”нинг “Одоб” факультетининг география бўлимига ўқишга киради. 1948 йил университетни тамомлаб, шу ерда ишлай бошлайди. 1949 йил Англиянинг Рединг университетига ўқишга юборилади. 1953 йил “Суккану васати Делта қадиман ва ҳадисан” мавзусида докторлик даражасини олади.

Жамол Хамдон Мисрга қайтиб, Қоҳира университетида ишлади. Иш фаолияти давомида “Жўғрофия алмудун”, “Алмазоҳирул жўғрофия лимажмуъати мадинати Хартум”, “Дирасатун анил аъаламил арабий” китобларини ёзади. 1959 йил давлат мукофотини олади, 1963 йил айрим сабабларга кўра ишдан бўшайди.

Ишдан бўшаган Жамол Хамдон илмга шўнғиб кетади. Натижада шоҳ асари – “Шахсияту Миср дирасатан фи абқариятил макан”ни ёзиб тугатади (Абдулҳамид Солиҳ Хамдон “Жамол Хамдон ва туросуҳул фикрий”).

Жамол Хамдон география фанига муайян бир чегаралган жойни ўрганиш деб қарамасди. У бу фан ҳақида шундай деган: “География шундай нарсаки, уни билсангиз ҳамма нарсани биласиз, география – бу ҳаёт демакдир. Бу фан тарих ва сиёсат каби баланд чўққидан тортиб то оддий инсонлар ҳаётигача ўрганади”.

Жамол Хамдон географияни ўта дақиқ тушунарди.  У Шарқий Европа иттифоқи тарқаб кетишини биларди. Унинг 1968 йилда ишонч билан айтган фикри йигирма бир йилдан кейин исботини топди. 1991 йил СССР парчаланиб кетди (Жамол Хамдон “Истиротижиятул истеъмор ват тахрир”).

1967 йил Жамол Хамдон “Аляҳуд ансарубулужиян” китобини ёзади. Унда фаластинлик эканини даъво қилаётган яҳудийлар асли яҳудий эмасликлари, саккизинчи асрда яҳудий динига мансуб бўлиб олганликларини исбот қилган. 1976 йил “Ўн учинчи қабила” китоби муаллифи Орсар Бунислер бу фикрни қўллаб-қувватлади (Мустафо Абдулжаввод “Мақолу Жамол Хамдон”).

Жамол Хамдон 27 та китоб, 79 та мақола муаллифидир. Бир қанча мукофотлар олди. У кўпчилик орзуси бўлган катта мансабларни рад этиб илму ирфон билан ошно тутинди. Олим 1993 йил 17 апрел вафот этди.

«Ислом ва олам» китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Билмайман»ни билмаган олим…

403 09:00 12.11.2019

Мусулмон савдогар риоя қилиши керак бўлган қоидалар

0 19:00 02.11.2019

Илмнинг ҳақиқати

305 20:00 24.10.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (биринчи мақола)

679 22:30 22.10.2019

Қуръонда касодга учрамайдиган тижорат ҳақида нима дейилган?

3774 18:00 22.10.2019
« Орқага