Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зангезур узра қип-қизил осмон: стратегик баландликлар, алоқа тизими ва юзлаб қурбонлар

2521

13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон ҳарбий позицияларига Россия тинчликпарвар кучларининг жавобгарлик зонасида ноқонуний деб топилган қуролсиз арман қўшинлари эмас, балки Арманистоннинг мунтазам армияси ҳужум қилди.

Бироқ, янги қонли урушнинг дебочаси Никол Пашиняннинг Владивостокдаги нутқи бўлди. Арманистон бош вазири аслида Озарбайжондан Нахчиван анклавига қуруқлик йўлаги очиш бўйича «Москва келишувлари» ихтиёрий равишда амалга оширилишига сўнгги умидларни кўмиб, аввалги келишувлардан воз кечган эди. Танглик кундан-кунга кучайиб борди. Алиев ва Пашиняннинг Брюссел учрашувидан кейинги далда берувчи баёнотлари Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги кутилмаган провокациялардан сўнг йўқолди.

Янги кескинлик 2020 йил июль ойида кенг кўламли урушдан олдин бўлган инқирозни эслатади. Ўшанда Қорабоғда эмас, Арманистон билан чегарадош Озарбайжон вилояти – Товузда қонли ҳарбий тўқнашув бошланди. Ўшанда ҳам Озарбайжон энг қисқа вақт ичида вазиятни маҳаллийлаштиришга, мунтазам арман қўшинларининг стратегик муҳим энергия транзити коммуникациялари ҳудудига кириб келишига йўл қўймасликка муваффақ бўлди. Ҳозирги воқеалар июль ойидаги инқирозни бироз эслатади. Худди ўша усул, ўша фикрлаш услуби, агар 2020 йил июль ойида Пашинян «Қорабоғ жараёни»ни фаоллаштириш бўйича барча тинч йўлдаги саъй-ҳаракатларни дастак қилиб, Озарбайжонга босим ўтказмоқчи бўлган бўлса, бу сафар Ереванда ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликни кескинлаштириб юборди. «Зангезур йўлаги» масаласини ёпишга ҳаракат қилмоқда. 

Аммо Арманистон Туркия ва Исроил учувчисиз учоқларининг нишонга олинган ўқлари остида ҳарбий салоҳияти ва инфратузилмасини бутунлай йўқотиб, Иккинчи Қорабоғ урушидан жуда чарчаган ҳолда чиқди.

Бир кечада Озарбайжон армияси Арманистон билан чегарадаги янги стратегик позицияларни ўз назоратига олди ва «шартли чегара»да ўзининг ҳарбий устунлигини мустаҳкамлади. Арманистон қўшинларининг навбатдаги чиқишига жавобан ушбу махсус профилактик операциядан сўнг Озарбайжон Пашинянга Зангезур йўналишида Озарбайжон ҳудудига янги ҳужумлар учун янги имкониятлар қолдирмади. 

Озарбайжон армияси янги тепаликларни эгаллади, бу эса келажакда янги қўпорувчилик содир этилган тақдирда ҳарбий амалиётларни Арманистон ҳудудига ўтказиш имконини беради. Озарбайжоннинг ҳудудий даъволари йўқ ва ўтказилган махсус операция соф маҳаллий хусусиятга эга эди. Арманистон армиясининг Озарбайжон чегара пунктлари позицияларига борадиган йўли кесилди. Бундан ташқари, Озарбайжон армияси транспорт ва алоқа тизимининг барча асосий нуқталарини назоратга олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Арманистон ҳукуматининг янги ҳарбий ҳаракатлари катта йўқотишларга олиб келди: 200 га яқин арман аскари ҳалок бўлган, юзлаб аскар ярадор бўлгани хабари берилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

172 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

163 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

221 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

281 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

472 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

531 09:55 01.10.2022
« Орқага