Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Запорожье ҳам Россияга қўшиб олиниши мумкин

638

Запорожье вилояти ҳокимияти раҳбари Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжат Мелитополда Запорожье вилояти ижтимоий ҳаракатининг “Биз Россия билан биргамиз” форуми доирасида имзоланди.

Украинанинг Запорожье вилояти деб аталмиш маъмурияти раҳбари Евгений Балицкий Россия билан бирлашиш бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.  

Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ видеомурожаатида Киев Россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларда референдумлар ўтказилса, Москва билан музокара жараёнидан чиқишини айтганди. 

Айни пайтда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг баёнотига жавобан силлиққина қилиб Украина вилоятлари аҳолиси референдум ўтказишни хоҳлашларини таъкидлади. 

“Гап шундаки, бу вилоятлар аҳолисининг режалари. Биз референдум ўтказмаяпмиз”, — деди Песков. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларининг россияпараст ҳокимияти Россия Федерацияси билан бирлашиш бўйича референдумлар ўтказиш ниятини билдирган эди.

Аввалроқ  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йиғилишида Ташқи ишлар вазири Комилов “ДХР ва ЛХР каби давлатларини тан олмадик. Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан оламиз” деган мазмунда мазмунда баёнот берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

105 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

84 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

120 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

298 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

198 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

185 18:25 02.10.2022
« Орқага