Зеленский барча мусулмонлардан узр сўради

12:15 17.05.2019 4101

“ЧистоNews” номли кўрсатувда Рамзан Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани акс этган лавҳалар ишлатилган.

Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский “ЧистоNews” номли кўрсатувда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани акс этган лавҳалар ишлатилгани учун барча мусулмонлар олдида узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости’га асосланиб Спутник-Ўзбекистон хабар бермоқда.

Зеленскийнинг таъкидлашича, у ушбу роликдан бехабар бўлган, чунки кўрсатувни олиб бормаган. Кўрсатувнинг ўша сонини бошқа муҳаррирлар гуруҳи тайёрлаган.

Зеленскийнинг айтишича, унга қўнғироқ қилиб, бу видео ҳақида маълум қилишган. Сўнгра бу борадаги фикрини сўрашган.

“У ерда бундай вазият – мусулмон дунёси. Мана мени нима тўхтатди. Мен гап нимадалигини билмаслигимни, бу воқеани қайта кўриб чиқишимни айтдим”,- дея таъкидлаган Зеленский.

“Бутун мусулмон дунёси олдида йигитларимиз учун узр сўрамоқчиман”, - деган Зеленский.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!