Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради

902

Қўшма Штатлар Украинанинг "яхши дўсти", аммо АҚШ президенти "Россияни жиловлаш" ва Украинанинг шарқидаги можарони тўхтатиш учун "кўпроқ ҳаракат қилиши керак", деган Президент Владимир Зеленский.

Киевга кўпроқ қурол-яроғ ва пул керак, айниқса, мамлакатнинг НАТОга кириши учун кўпроқ ёрдам керак, деди Зеленский CNN телеканалига берган интервюсида. “Агар АҚШ Украинани НАТО таркибида кўрмоқчи бўлса, улар буни сўз билан эмас, амалда бажаришлари керак”, деган Украина  президенти.

Шунингдек, телеканал Зеленский билан суҳбатлашган мухбирнинг сўзларини келтиради, у Украинанинг НАТОга қўшилиши борасида АҚШнинг ҳал қилувчи ҳаракатлари эҳтимоли жуда паст, чунки бу Москвани қўзғатиши ва чегарадаги кескинликни кучайтириши мумкин. "Балки ҳақдирсиз", деб жавоб берган Зеленский.

“Аммо ҳозир нима бўлаяпти? Биз у ерда [чегараларда] нима қиляпмиз? Бизнинг одамлар нима қиляпти? Улар жанг қилмоқда”, — дея қўшимча қилган Украина президенти.

Украина Қуролли Кучларининг Бош қўмондони Руслан Хомчак CNN билан суҳбатда Украина билан чегарада ва Қримдаги рус қўшинлари сонини 50 минг нафар деб айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Зеленскийнинг Путинга ва ўз халқига мурожаати 

1654 17:40 21.04.2021

“Украина дипломатия тарафдори, аммо урушга ҳам тайёр” – Зеленский

604 15:20 21.04.2021

Зеленский: “Донбассда вазият чиндан ҳам кескинлашди”

1417 15:10 10.04.2021

“НАТО – Донбассдаги можарони тугатишнинг ягона йўли”

1066 08:30 07.04.2021

Украинада Қримни қайтариш бўйича стратегия тасдиқланди

933 18:30 25.03.2021
« Орқага