Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленский Россия билан эҳтимолий тинчлик шартномасини айтди

1531

Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик шартномаси икки алоҳида ҳужжатдан иборат бўлиши мумкин, деди Украина президенти Владимир Зеленский Украина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

«Улардан бири Украина учун хавфсизлик кафолатлари билан боғлиқ бўлиши керак, иккинчиси - тўғридан-тўғри Россия Федерацияси билан муносабатларга тегишли», - дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради «Украинска правда».

Россия ҳамма нарса бу масалаларни қамраб оладиган ягона ҳужжатда бўлишини хоҳлайди, деди Зеленский.

«Бироқ, ҳамма ҳам ўзини Россия Федерацияси билан бир музокара столида кўрмайди. Улар учун Украина учун хавфсизлик кафолатлари бир масала, Россия Федерацияси билан келишувлар эса бошқа масала», — деган Украина президенти.

Унинг сўзларига кўра, вазият ўзгармоқда ва одамлар «Бучада нима бўлганини кўришган».

24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин Россия ва Украина делегациялари музокараларнинг бир неча раундини ўтказди, сўнгги юзма-юз учрашув 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған ва Путин Сурия ва Ливия масаласида ҳам келишиб олди

391 10:35 06.08.2022

Путин Эрдоғанга “ўзига хос тарзда” миннатдорчилик билдирди

903 19:10 05.08.2022

Путин ядро уруши эҳтимоли ҳақида гапирди 

700 11:45 03.08.2022

Россияни тарк этган Путиннинг собиқ ёрдамчиси заҳарланди(ми?)

840 13:15 01.08.2022

Эрдоған Путин билан Сочида музокара ўтказади

539 12:35 27.07.2022

Путиннинг урушдан кейинги иккинчи ташрифи: у Эронда кимлар билан нима ҳақида гаплашади?

1204 21:40 19.07.2022
« Орқага