Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленский: «Россиянинг ҳаракатлари Украинани қўрқитгани йўқ»

1703

Украина президенти Владимир Зеленский сешанбага ўтар кечаси телевидение орқали чиқишида Россиянинг даъволарига қарамай, Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари ўзгаришсиз қолишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиши украиналикларни чўчитгани йўқ.

“Биз ўз юртимиздамиз, ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, ҳеч кимдан қарзимиз йўқ ва ҳеч кимга ҳеч нарса бермаймиз”, – деди Зеленский. Унинг қайд этишича, Украина “тинч ва дипломатик йўл”га содиқ қолмоқда.

Украина фуқароларига хотиржамлик учун миннатдорчилик билдириб, президент “уйқусиз тунлар” ва “тартибсиз ҳаракатлар” учун асос йўқлигини қўшимча қилди. 

Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишида Россиянинг сўнгги ҳаракатларини “давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш” ҳамда “Минск келишувларидан бир томонлама чиқиб кетиши” сифатида баҳолаш мумкинлигини айтди.

Украина президентининг фикрича, Россия раҳбарининг сўнгги қарори аслида 2014 йилдан бери Донбассда бўлиб турган рус ҳарбийларининг мавжудлигини қонунийлаштиришга уринишдир. «Биз тинчликни хоҳлаймиз ва ҳаракатларимизда изчилмиз», – деди Зеленский. Унинг билдиришича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатларга мурожаат қилиб, зудлик билан маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилган.

«Биз ҳамкорларимиздан аниқ ва самарали қўллаб-қувватлаш қадамларини кутамиз. Ҳозир ким бизнинг ҳақиқий дўстимиз ва ҳамкоримиз эканлигини, ким Россия Федерациясини сўз билан қўрқитишда давом этишини кўриш жуда муҳим», – деди Зеленский.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

458 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

474 16:40 30.01.2023

Собиқ бош вазир Путин унга таҳдид қилганини айтди

1067 11:50 30.01.2023

Фарҳод Толипов: «Ҳеч қайси давлат Россияга урушни давом эттириши учун ёрдам бераётгани йўқ»

1139 15:45 28.01.2023

Украина қабул қилиб оладиган танкларнинг афзаллик ва камчиликлари

1706 21:20 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

870 11:35 27.01.2023
« Орқага