Иймон

Зинокорнинг қиссаси

5678

Бу қисса араб диёриларидаги газеталарда тарқалган, муаллифни исмини зикр қилмайман. Чунки қиссагўйнинг мақсади фақатгина инсонлар бу воқеъадан ибрат олишлари холос. 
Қисса соҳиби ҳикоя қилади: 

«Мен университетда ўқир эдим ва у ерда жуда кўп талабалар ношаръий ишларни қилишарди. Мен ҳам бир қиз билан танишиб, у билан ношаръий ишларни қилиб юрдим. Ҳатто у мендан ҳомиладор бўлиб қолди. Буни қизнинг оиласи билганидан сўнг акалари келиб мени сиқувга олишди. Мен уларга: 
«Мен синглингни танимайман, бор, ҳомила қаердан бўлганини бошқа ердан текшир!»
- деб қутулдим. 

Улар мени зиддимга бирор нарса қилолмаганлиги учун мени қўйиб юборишди. Йиллар ўтди, мен бу ишни ҳатто унутиб юбордим. Кунлардан бир куни уйга кирдим, кирсам, онам ҳушидан кетиб ётган экан...  Уйғотишга ҳаракат қилдим, аммо уйғонардию бақириб-бақириб сўнг яна ҳушидан кетарди...

Шу ҳолат уч маротаба такрорланди сўнг мен:

-«Онажон нима бўлди?» дедим.

- Онам: «Синглинг!» деб бақирар эди.

- Синглимга нима қилди? дедим. 

- Онам: «Синглинг қўшнининг боласидан ҳомиладор бўлиб қолибди» деди... 

Қўшнининг боласини олдига бориб,  ёқасидан олиб, унга ҳужум қилишни бошлаган эдим,  шундай гап айтдики, худди юрагимнинг ўртасига найза санчилгандай бўлди.

 «Мен сенинг синглингни танимайман,  бор, ҳомила қаердан бўлганини бошқа ердан текшир!» - деди.

Субҳаналлоҳ,  мен зино қилган қизнинг акаларига айтган ибораларни худди ўзини айтди... 

Жазо амалининг ўзидан бўлди.

Қисса шу билан тугамади. 

Жуда қаттиқ аламларни ўз ичимга ютдим. Йиллар ўтганидан кегин уйланишга қарор қилдим, тўйга тайёргарлик кўриб, никоҳ қилиб, биринчи куни билдим аёлим олдиндан зинокор аёл экан ва у менга: «Айбимни беркит,  Аллоҳ айбларингни беркитади» - деди.

Ўзимга-ўзим ҳайқирдим,  Эй Роббим! Етар... 

Етар... Эй Роббим! 

Шунча жазо Етар... - дедим. 

Иккинчи маротаба қаттиқ зарба едим ва қийинчилик билан бу қиссани ҳам ўз ичимга ютдим. У билан йиллар ўтказдим ва у менга ойдек бир қиз туғиб берди, ёши олти ёшга тўлгач, кўчадан йиғлаб келди... 

 Бинонинг қўриқчиси қизимни зўрлабди... 

Лаа ҳавла вала қуввата иллаа биллааҳ!

Аллоҳ таоло айтади: 

«Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир»(8/30).

Интернетдан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бева аёлга яқинлик қилиш савобми?

8011 16:00 20.02.2020

Зинокорнинг бошига келадиган туюқсиз балолар...

2273 16:00 14.02.2020

Зинокор дунёда уч нарсага йўлиқмасдан бурун ўлмайди...

8483 20:20 11.02.2020

Ифлосликларнинг онаси  

2634 12:20 28.01.2020

Аёлларнинг ўз суратларини интернетга қўйиши оқибати

3955 19:00 21.01.2020
« Орқага