Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Зинонинг олти ёмонлиги бор...

5961

Парвардигори олам бандаларига меҳрибонлиги туфайли бу дунёда қайси нарса ёки амал унга зарар бўладиган бўлса, ўшаларнинг барчасини ҳаром қилди. Ҳозирги фанлар Аллоҳ таоло бандаси учун ҳаром қилган ҳар бир нарсани ёки амални инсониятга зарар эканлигини исботлаб келмоқда ва буни ўзимиз ҳам бу дунёда яшаб ҳаёт тажрибамизда гувоҳи бўлмоқдамиз. Башариятнинг наслини бузадиган, Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзғайдиган, неча-неча чиройли орзулар билан қурилган оилаларни бузадиган ҳаром амал, эр хотинига, хотин эса эрига қиладиган хиёнат — зинодир.

Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони азимуш шаънда марҳамат қилиб дейди:

“Сизлар зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”(Исро, 32).

Зино деб, бир бирига ҳалол бўлмаган эркак ва аёлнинг қўшилишлигига айтилади. Бу ҳаром амални қилган инсон ўзининг Парвардигорига қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

“Аллоҳ таоло наздида ширкдан кейинги ўринда турадиган гуноҳ бу ўзига ҳалол бўлмаган раҳмга киши нутфасини тўкишидир”.

У зино фаҳш ишдир, яъни беҳаёликдир, бузуқликдир, шармандаликдир ва ҳалокатга олиб борувчи амалдир. Ҳам охиратини ва ҳам дунёсини куйдирадиган амалдир.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Эй мусулмонлар, зинодан сақланинглар, чунки унинг олтита ёмонлиги бор 3 таси дунёда ва 3 таси охиратда: 3 та дунёдагиси – чиройлиги кетади, камбағаллиги бардавом бўлади ва умри қисқа бўлади. 3 та охиратдагиси – Аллоҳнинг ғазаби, ёмон ҳисоб ва дўзахдир”.

Зино шунчалик касофати ёмон амалки, инсонга энг катта зарари бу ҳам бўлса уни иймондан айиради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

“Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар зинодан бош тортса, иймон унга қайтади”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. Аммо тавба қилса қайтарилади”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди, уларни гуноҳларидан ҳам покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлади: зинокор қария, ёлғончи раҳбар ва кибрли фақир”.

Жалолиддин Румий ўзларининг “Маснавий”ларида маҳшар куни бўлиб ўтадиган аҳволни айтиб ўтадилар:

Рўзи маҳшар ҳар ниҳон пайдо бўлур,

Ҳар гуноҳкор бир йўла расво бўлур.

Қўл-оёқлар тилга киргай, сўйлагай,

Қилмишин Ҳаққа ҳикоят айлагай.

Қўл дегай: урдим, ўмардим бўйлаким,

Лаб дегай: сўрдим, сумардим бўйлаким.

Неча юрдим, дер оёқ, шаҳватгача,

Олат айтур: мен зино этдим неча.

Кўз дегайким: неча бор кўрдим ҳаром,

Ҳам қулоқ дер: тингладим макруҳ калом.

Бас, қабоҳатларни сўйлайдир бари,


Бўйла расво айлагай аъзолари.

Хуршид АСЛАНБАЕВ,

Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор ҳожи”

масжиди имом-хатиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бева аёлга яқинлик қилиш савобми?

14904 16:00 20.02.2020

Зинокорнинг бошига келадиган туюқсиз балолар...

3834 16:00 14.02.2020

Зинокор дунёда уч нарсага йўлиқмасдан бурун ўлмайди...

11261 20:20 11.02.2020

Ифлосликларнинг онаси  

4236 12:20 28.01.2020

Зинокорнинг қиссаси

7160 09:00 28.01.2020
« Орқага