Янгиликлар

Зиёфат пичоқбозлик билан якунланди

1116

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Наманган вилояти Норин тумани “Тўлқин” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида синфдошлар орасида тадбирда жанжал келиб чиққан.

17 ёшли О.У. тадбирга қўшни маҳалладан келган 17 ёшли Б.С. билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида олиб келган пичоқ билан Б.С.нинг танасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Б.С. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, О.У. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таҳририятдан: “Саёқ юрган таёқ ейди” дейди халқимиз. Бўш вақтида фойдали иш билан, илм билан шуғулланмай ёшликдан чойхонаю зиёфатга ўрганган йигитлардан фақат жанжал, бир-бирини уриш, жароҳатлаш каби нохуш воқеалар келиб чиқади-да! Айниқса, дастурхонга ҳаром ичимликлар тортилган бўлса.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

924 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

374 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

209 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

864 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

824 16:30 04.04.2020

Коронавирус манзараси 

1062 23:30 03.04.2020
« Орқага