Юртдошларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида муборак умра зиёратини адо этишмоқда

19:00 16.05.2019 1436

Айни кунларда кўплаб юртдошларимиз қатори наманганлик зиёратчилар ҳам  Саудия Арабистонининг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида муборак умра зиёратини адо этишмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Тошкент-Жидда» йўналишида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига етиб борган зиёратчилар мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги Бош консулхонаси масъуллари томонидан кутиб олиниб, Мадина шаҳрига кузатиб қўйилмоқда. Ватандошларимизга ҳар томонлама қулай транспорт ва бошқа йўналишларда сервис хизматлари кўрсатилаётир. Меҳмонхонада юртимиздан келган ошпазлар саҳарлик ва ифторлик тайёрлашмоқда.

Наманганлик зиёратчилар ҳам муқаддас умра сафарини бекаму кўст ўтказиб беришлари учун яратиб берилган шароитлардан мамнун. Улар меҳмонхона яқинидаги «Масжидун-Набавий»да беш вақт намозларини адо этар экан, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб дуои хайрлар қилмоқдалар. Зиёратчилар яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар учун Президентимизга миннатдорликларини изҳор этишмоқда.

 

Нуруллоҳ МАҲКАМОВ, ишчи гуруҳ раҳбари

Мадина шаҳридан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!