Зиёратгоҳда ширкка сабаб бўлаётган дарахт ёқиб юборилган

14:44 10.06.2019 5693

Аввалроқ, Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги қуриган дарахт муфтий фатвосига кўра жойидан олингани ҳақида хабар берган эдик.

Azon.uz манбасининг маълум қилишича, аслида зиёратчиларнинг ширк амаллар қилишларига сабабчи бўлиб қолаётган ушбу эски дарахт кеча 9 июл - якшанба куни номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган.

Бу масала юзасидан Azon.uz портали Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳи мажмуаси раҳбари Абдулғофур домла билан боғланди. Мажмуа раҳбарининг маълум қилишича, дарахт ростдан ҳам кеча номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган, лекин дарахтнинг қолган қисми аввал турган жойдан олиниб, мажмуа қошидаги музей ихтиёрига топширилган.

Шунингдек, таҳририятимиз Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими билан ҳам алоқага чиқди. Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, Муфтий Усмонхон Алимовнинг фатволари айнан Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги қуриган дарахт ҳақида эмас балки, аввалроқ чиққан фатво бўлиб, “Зиёратгоҳларда ширк амалларидан сақланиш” ҳақида эканлигини маълум бўлди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!