Илм

Зиёратгоҳдаги бидъат иш — сувга танга ташлаш!

677

Бир киши: “Зиёратгоҳдаги ҳовуз ва булоқларга танга ташласак, нима бўлади?“, деб савол берди.

Мен: “Танга занглаб, муомаладан чиқади“, деб жавоб бердим. Сиз-чи?

Мен кўп суҳбат ва маърузаларимда айтаманки, бугун инсоният кўкка, ойга чиқаяпти, уйда ўтириб бутун жаҳонда содир бўлаётган воқеаларни кўраяпти. Қўлидаги митти телефон орқали жаҳоннинг исталган жойи билан гаплашяти-ю, хурофот ва бидъатлардан воз кечолмаяпти. Ёзда бир зиёратгоҳни ўргангани бордим. У ернинг шайхларидан бири: “Агар булоқ сувига танга ташланилса, худо фарзанд беради“, деди. Мен: “Унақа бўлса, одамлар оила қуриб нима қилади? Бу ерга келиб сувга танга ташланса бўлди экан-ку! Шунча харажат, тўй, ташвиш нимага керак?“  десам, “Ундай эмас. Мен фарзанд кўролмаётганларни назарда тутяпман“, деб норози оҳангда жавоб қилди. 

“Шундай бўлса, дунёда минг-минглаб фарзанд кўрмаганлар бор, келинг эълон берайлик. Айтайлик, ҳаммаси тангаларини кўтариб келсин, ҳаммасини туғдириб юборасизлар“, дедим кесатиқ оҳангда. Сўнгра уларга шаръий аҳкомларни тушунтирдик. Ишонасизми, шу пайт зиёратгоҳнинг бошқа шайхлари бизларга: “Ҳужжатларингизни кўрсатинг сиз кимсиз, текширишга нима ҳаққингиз бор? Тегишли жойларга мурожат қиламиз, бу ернинг назорати Тошкентнинг казо-казоларининг қўлида“, деб сиёсат қилиб кетди. Қарасак, аҳвол чатоқ: “Узр, биз бу ерга зиёратга келдик, текширгани эмас ва қандай ҳосиятлари борлигини сўраяпмиз ёки зиёрат қилиб, тарихини ўрганиш, сўраш жиноятми?“, дегандик, жимиб қолиди. Айланиб юрсак, бир гуруҳ россиялик меҳмонларга ҳам сувга танга ташлашни гапиришаяпди. Улар сувга анча танга ташлашди.

Шавкат Мирзиёев: «Ислом динида дарахтга латта боғлаш, деган «илм» йўқ»

Ичидан бир кексароғи булоққа кириб, (сув жуда чуқур эмас, тиззадан келади) олиб чиққан тангасини кўрсатиб турганди: “Поздравляю вас скоро у вас будет ребенок“, десам, менга қараб: “Что шутите? Меня больше пятдесят, у меня столка внуков“, деб қолди. Шайхга қараб: “Бу сув фақат ёшларни туғдиради“, деб айтмайсизми, десам ҳижолатдан ерга қаради. Ҳа, биз дунёвий илмда кўкка чиқиб, диний илмда пастлаб кетганимиз боис ҳали ҳам хурофот бидъатларга ишониб, жоҳилларнинг ишини қилиб аҳли илмни тингламаймиз. Нафақат тингламаймиз, балки гоҳо яхшилаб жазолаб, жоҳил шайхларнинг сўзларини маъқуллаб қўямиз. Шайхларни илм аҳлига тезлаб, шарманда қиладиганлар ҳам бор. Айниқса шайхлар бир нарсани билиб ушлаб олишган: “Сиз террорист, ваҳҳобийсиз“. Гўё террористлар зиёратгоҳга қаршию, портлатиб шайхларни ўлдириб юборишади. Ислом эмас, ваҳҳобийлар зиёратгоҳга қарши, деган тушунча миямизга сингиб кетган. Бунга зарур чора динни чуқур ва тўғри ўрганиш аслида.

Шермурод Тоғай

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Паркентдаги ҳолатга муносабат: «Ширкни Аллоҳ таоло кечирмайди»

1461 09:44 05.10.2019

Видео: Зиёратгоҳлардаги ширк амаллар кетидан кимлар пул топмоқда?

2507 15:13 02.10.2019
« Орқага