Зиёратгоҳдаги дарахт бўйича расмий маълумот берилди.

14:32 11.06.2019 779

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати сайтида "Хожа Баҳоуддин Нақшбанд" зиёратгоҳидаги дарахт бўйича расмий маълумот берилди.

Расмий маълумотда, жумладан шундай дейилади:

“Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган “Хожа Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳидаги қуриган тут дарахтини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги “Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида”ги фатвосига асосан, ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейига тақдим қилинди”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!