Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мутаассиб жамоаларнинг дастурига боғлиқ бўлган  хатарли ёндашувлар (29-қисм)

907

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(Давоми, боши мана бу ерда)

Иккинчи фасл

Далилларни асослаш борасида мутаассиб жамоаларнинг дастурига боғлиқ бўлган хатарли ёндашувлар

Аввало мазҳабсизлик иддаосида бўлганлар ўйлаб топган мазкур усул ва йўналишлар амалиётга  тадбиқ қилиш қийин бўлган услуб эканини билиб олишимиз керак. Биз  ушбу йўналишнинг  усул ва қоидалари хато эканини илмий ва ақлий мезонлар асосида кўриб чиқамиз. Фикримизни ёритиб бериш мақсадида эътиборингизга қуйидаги мисолни келтирамиз. Улар “истинбот борасида фақат саҳиҳ ҳадисларга суянамиз” дейдилар. Бу ишни амалда қўллаш осон иш эмас, албатта. Чунки бу борада қачон саҳиҳ ҳадисларга амал қилинади-ю қачон амал қилинмайди, биргина саҳиҳ ҳадиснинг ўзиёқ  унга амал қилиш вожиб эканини билдирмаслиги юзасидан бир қанча қоидалар мавжуддир. Уларнинг “барча саҳиҳ суннатларга тўғридан-тўғри эргашамиз. Чунки набавий суннатга қандай амал қилинишини кўрсатиб берадиган бирорта қоидани кераги йўқ”, дейишлари ноўриндир. Чунки шаръий далилларга қай тартибда амал қилинишини белгилаб беришда ушбу мутаассиб жамоалар  фиқҳий ва  усулий томондан ҳам муносиб эмаслар.

Айтиб ўтилганидек, шаръий далилларни асослаш масаласининг яна бир нозик томони бўлиб, у фикримизни янада қувватлайди. У ҳам бўлса, ушбу жамоаларнинг шаръий далилларни саҳобалар тутган услублар асосида тушунишга қаратилган иддаоларидир. Бу умумий ва эҳтимолий гапдир. Ахир биз қандай қилиб ўз хулосаларимизни саҳобаларнинг хулосалари айнан шу эди, дея оламиз. Ахир биз билан уларнинг орасида неча-неча асрлар ўтган! Бугун бизнинг қўлимизда саҳобалар хақида нақл қилинган китоблар-у уларнинг фиқҳий масалаларга доир фикрлари қайд қилинган асарлари бор, холос.

Юқорида айтиб  ўтилгандек амалиётга тадбиқ қилиш имконсиз бўлган ушбу йўл тарафдорларининг кўпчилигини ўз сўзига амал қилмаганига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ҳар бири турфа хил услуб ва ёндашувлардан иборат янги йўллар кашф қилиб олмоқдалар. Бугун  улар орасида ўз ижтиҳоди ва мазҳаби ҳақида бонг ураётган “асарийлар”ни кўряпмиз. Яна зийнатли китобларни қибла қилиб олган “Зоҳирийлар”ни ҳамда “Санъоний” ва “Шавконийлар”ни ихтиёр қилган жамоалар ҳам юзага чиққан. 

Улардан ташқари, аслида ўзлари муборак ҳадисларнинг “ибодат” бобидан нарига ўтолмаган бўлсалар-да, ҳадисларни тасҳиҳлаш (ровийлар санади, ҳадис матни каби улкан масалаларни қайта кўриб чиқиш) даъвоси билан фиқҳий мазҳаблар орасида танлов ва истинбот соҳиби давогарларини кўрдик. Айтиб ўтганимиздек, аслида улар ҳадис илмида ҳам ибодат бобидан нарига ўтолмаган. Шу зайлда уларнинг “мазҳаб”лари кўпайиб кетди. Улар ўзлари тушунмаган ибора ва уларнинг қўлланилишини ёмон кўрадилар. Ҳар бири китоб ва суннатга тобеъ эканини даъво қилдилар. Улар ўз даъволарича, “агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир. Чунки далил ва кучли сўзгагина эргашиш керак”, дейдилар. Оқибатда ҳар қандай ҳовлиқма одам ҳам, оқсоқ судралиб (илм маъносида) юрган одам ҳам илмий ва амалий масалалар ҳақида гапира бошлади. Ваҳоланки, унинг ўзи ҳали намознинг фарз, суннат ва мустаҳаблик даражаларидан ҳам бехабардир. Улар ушбу жоҳилликларини аниқ шахс ва жамоаларни кофирга чиқариш, айбсиз инсонларнинг қонларини ҳалол дейишга асос қилиб олдилар. Масаланинг яна бир хатарли томони мазкур мутаассиб жамоалар ўзларининг тор маслакларини динимизнинг асл кўриниши сифатида намоён қилмоқдалар. Улар бир вақтнинг ўзида икки шахс, яъни диндаги ишончли кишиларга ва айни пайтда  адоват аҳлига ҳам айландилар. Чунки улар ўзларининг маслагига эргашмаган ҳар қандай одамни адашган, қони ҳалол бўлган кофирга чиқармоқдалар. Уларнинг назарида мазкур одамлар шариати исломияга амал қилмаяптилар. Ислом шариатига хилоф бўлган маданий қонунларга эргашадилар. Улар ҳақида айтган  яхшироқ гапимиз уларнинг, ислом умматини тафриқага солиб заифлаштирадиган  хатарли ёндашувлари шариатга мувофиқ эмасдир.

Кимдир “бу каби мусибатларнинг асосий сабаби нима”, деб сўраса, унинг жавоби қуйидагича:

Мазкур мутаассиб жамоалар чуқур ўрганилиб, барча уламолар томонидан эътиборга олинган, далиллари эркин муҳокама қилинган фиқҳий мазҳабларни ортга ташладилар. Оқибатда ҳеч қандай санади йўқ, салафларга боғланмайдиган, илмсиз жоҳиллар кашф қилган, айни пайтда фиқҳий тартибсизликларга олиб келадиган  изтиробли маслакка эргашдилар. Бунинг устига тўкиш ҳаром қилинган қонларни ҳалол дейиш ҳамда кофир, фосиқ, бидъатчи дейишда ғулуга кетмоқдалар. Улар ҳақиқий илм-маърифатнинг ҳидини ҳам ҳидлаб кўрмаган, етук алломаларнинг илм ҳалқаларида иштирок ҳам этмаган шуҳратпараст “фалон, фалонийларга ” тақлидан бу ишларга қўл урмоқдалар.

(давоми бор)
(1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм) (18 қисм) (19 қисм) (20 қисм) (21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиловат йўналишида қатнашувчи қорилар билан танишинг!

124 22:00 01.03.2021

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

191 21:30 01.03.2021

Помпейда беҳаё безакли арава топилди

960 21:00 01.03.2021

Мен мушукка яхшилик қилдим, эгаси эса...

425 20:30 01.03.2021

Журналист, блогер ва ижтимоий фаол инсонлар алоҳида қатламми?

154 18:44 01.03.2021

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

399 14:34 01.03.2021
« Орқага